
Кўрик-танловнинг республика босқичи ўтказиладиган ҳорижий тилларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби, аниқ фанларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби, 28-Давлат ихтисослаштирилган мактаби, филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби, 90-сонли умумтаълим мактаби, 112-сонли умумтаълим мактабларида тайёргарлик ишлари олиб борилди, таълим муассасалари ушбу жараёнга тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилди, компьютер техникаси, Интернет ва керакли жиҳозлар билан таъминланди.
Танловнинг босқичларини ўтказиш учун ҳар бир фандан 7-11 нафар олимлар, педагогика институтлари, университетлар ҳамда умумтаълим мактабларнинг илғор ўқитувчиларидан иборат ҳакамлар ҳайъати комиссияси таркиби тузилди.
Рус тили (ўзбек мактабларида), инглиз тили, фаранцуз тили, кимё, физика, математика фанларидан жорий йилнинг 15 апрел куни, немис тили, рус тили (рус мактабларида), тарих, миллий истиқлол ғояси, информатика фанларидан 22 апрел куни Республика таълим марказида Ташкилий қўмита аъзолари томонидан ҳакамлар ҳайъати ҳамда иштирокчилар учун йиғилиш ўтказилди. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари кўрик-танловнинг Низоми ҳамда баҳолаш мезонлари билан таништириб чиқилди. Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг амалий машғулотларини ва саводхонлигини баҳолаш мезони асосида олган баҳоларини умумлаштирган ҳолда кўрик-танлов ғолиблари аниқланди.
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови қуйидаги мактабларда белгиланган фанлар бўйича бўлиб ўтди:
16-17 апрел кунлари кўрик-танловнинг республика босқичи рус тили (ўзбек мактабларида), инглиз тили, фаранцуз тили, кимё, физика, математикафанларидан ҳорижий тилларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби, аниқ фанларга ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби, 28-Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида;
23-24 апрел кунлари немис тили, рус тили (рус мактабларида), тарих, миллий истиқлол ғояси, информатика фанларидан филология фанларига ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактаби, 90-сонли умумтаълим мактаби, 112-сонли умумтаълим мактабларида ўтказилди.
Умумтаълим мактаб ўқитувчиларидан истеъдодлиларини аниқлаш, ёшларни баркамол шахслар этиб тарбиялаётган, ўқув жараёнида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни самарали қўллаётган педагогларнинг ижодий фаоллигини ошириш, туман (шаҳар), вилоят, Республика миқёсида фидоий, юксак касб маҳоратига эга бўлган энг яхши педагогларни аниқлаш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ташкил этилган кўрик-танлов ноъананавий тартибда ташкил этилиб, 1-, 2-, 3-турларда 40 ва ундан юқори баллга эга бўлган иштирокчилар “Намунавий дарс” босқичига қўйилди. Иштирокчиларнинг фан бўйича ўзлаштириш даражаси рус тили, хорижий тиллар (инглиз, немис, француз), математика, информатика, физика, кимё, тарих, миллий истиқлол ғояси фанларидан тест топшириқлари, орқали аниқланди.
Жами фанлар бўйича аниқланган совриндор ўринлар: Тошкент шаҳри – 8 та (1-ўрин 5 та), Хоразм вилояти – 2 та (1-ўрин 1 та), Бухоро вилояти – 4 та (1-ўрин 1 та), ҚҚР – 2 та (1-ўрин 1 та), Навоий вилояти – 4 та (1-ўрин 1 та), Тошкент вилояти – 3 та (1-ўрин 2 та), Қашқадарё вилояти – 1 та, Сурхондарё вилояти – 2 та, Андижон вилояти – 2 та, Жиззах вилояти – 2 та, Фарғона вилояти – 1 та, Самарқанд вилояти – 1 та, Наманган вилояти – 1 та совринли ўринларга эга бўлишди.
Кўрик-танловда совриндор ўринларга эга бўлмаган иштирокчилар ҳам “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови Республика босқичининг фаол иштирокчиси дипломи, 1,2,3-ўрин эгалари Халқ таълими вазирлигининг 1-,2-,3-даражали дипломлари билан тақдирланди.
Танлов жараёнлари ва якунлари оммавий ахборот воситалари орқали, яъни “Маърифат”газетаси, “Бошланғич таълим” журнали, телевидение орқали мунтазам ёритиб борилди.
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси - 2013” кўрик-танлов ғолиблари
Инглиз тили фанидан
ҚодироваДилфузаХошимовна
Тошкент шаҳри Сергели тумани
Математика ва инглиз тилига ихтисослашган 6-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси
| |
Кимё фанидан
Қараева Ҳабиба Бебитовна
Бухоро вилояти Жондор туманидаги 49-ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси
| |
Миллий истиқлол ғояси фанидан
Мутмуротова Малохат Азадовна
Хоразм вилояти Қоратош қишлоғи 1-сонли мактабнинг миллий истиқлол ғояси фани ўқитувчиси
| |
Рус тили фанидан
Ерицян Вера Вячеславовна
Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани 17- сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси
| |
Тарих фанидан
Сапарбаев Бердибай Турғанбай
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани 38-сонли умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси
| |
Француз тили фанидан
Саттарова Зумрад Бурхоновна
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 51-сонли мактабнинг француз тили фани ўқитувчиси
| |
Информатика фанидан
Муродов Умид Абдуллаевич
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 23-сонли мактабининг информатика фани ўқитувчиси
| |
Математика фанидан
Аракелова Ульяна Георгиевна
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 50-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси
| |
Немис тили фанидан
Шафигулина Люция Ануваршаевна
Тошкент шаҳар Миробод тумани 60 – сонли мактабнинг немис тили фани ўқитувчиси
| |
Рус тили (ўзбек синфларда) фанидан
Цой Валентина Констатиновна
Тошкент вилояти Бўка тумани 2-сонли умумтаълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси
| |
Физика фанидан
Жумаев Самар Қурбонович
Навоий вилояти Навоий шаҳри 11-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабнинг физика фани ўқитувчис
|
Комментариев нет:
Отправить комментарий